21:06 / 25.10.2018
3 834

Суперлига клублари сони ўзгармайди, Про-лига билан бирга 2-лига ҳам ташкил қилинади

Суперлига клублари сони ўзгармайди, Про-лига билан бирга 2-лига ҳам ташкил қилинади
Келаси мавсумдан бошлаб Про-лига клубларига қўйиладиган талаблар оширилади ва унинг иштирокчиларидан Суперлига клублари билан рақобат олиб бориш имконини берувчи моддий-техник база талаб қилинади, деб хабар беради ПФЛ.

Айни вақтда Про-лиганинг “Б” гуруҳидаги жамоалардан лицензиялаш талабларини бажара олмаганлари, шунингдек, янги клублар учун 2-лига мусобақаси ташкил этилади.

ПФЛ комиссияси 2019 йилги мавсум учун лицензиялаш талабларини ишлаб чиқмоқда. Декабрга қадар Ўзбекистоннинг барча футбол клублари лицензиялаш талабларидан хабардор қилинади. Футбол клуб ташкил этиш истагида бўлган жисмоний ва юридик шахслар лицензиялаш регламентини бажариши керак бўлади.

Энди нопрофессионал клублардан футбол мактаби, академияси, аёллар футболи, футзал каби масалалар талаб ҳам қилмайди. Улар лицензиялашнинг 2-лига клублари учун қўйиладиган шартларини бажарганлари ҳолда фаолиятини давом эттиришлари мумкин. Суперлига ва Про-лига жамоалари эса босқичма-босқич тенг кўринишга келтирилади. Улар орасидаги тафовут йилдан-йилга қисқариб бориши бунда асосий омил бўлади.

Ҳозирча аниқ бўлгани, келаси мавсумда ҳам Ўзбекистон Суперлигасида 12 та клуб чемпионлик учун кураш олиб боради. Про-лигадаги клублар сонини ПФЛ аниқ кўрсатиб ўтмайди. Жамоалар сони лицензиялаш талаблари асосида белгиланади. Унгача эса Про-лиганинг айрим клублари мавсумни якунлаб олишлари учун, футболчилар, мураббийлар штаби ишсиз қолиб кетмаслиги учун имконият тақдим этилмоқда.

Келаси мавсумда туман ёки шаҳар ҳокимликларининг шунчаки кафиллиги ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди. Барча футбол клублари ўзларининг айни вақтдаги ҳолатидан келиб чиқиб лицензиялаш талабларидан ўтказилади ва сараланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ПФЛ жамоалар сони, формат масаласи, клублардан талаб қилинадиган масалалар юзасидан ўз принципларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Шунингдек, давлат корхоналари томонидан молиялаштириладиган клубларнинг футболчи ҳамда мураббийлар билан тузиладиган шартномаси, йилда икки бор ҳисобот берувчи молиявий ва юридик хужжатлари каби масалаларни бир хил кўринишга келтиради. Иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги шартномалар тузиш, уларни бекор қилиш каби масалалардаги йиллар давомида ечимини топмай келган масалаларни жиддий назоратга олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига клублари сони ўзгармайди, Про-лига билан бирга 2-лига ҳам ташкил қилинади