02:00 / 27.10.2018
2 065

ФИФА бир қатор тарихий қарорларни қабул қилди

ФИФА бир қатор тарихий қарорларни қабул қилди
26 октябрь куни Руанда пойтахти Кигали шаҳрида ФИФА кенгаши ўтказилди.

Унда ижроқўм томонидан бир қатор тарихий қарорлар қабул қилинди.

Биринчидан, ФИФА аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати мукофот жамғармасини уч баробар ошириб, 15 миллион доллардан 50 миллион долларга етказди. Бундан ташқари, илк маротаба иштирокчи жамоалар тайёргарлик учун пул оладиган бўлишди. Шунингдек, футболчиларни терма жамоаларга жўнатган клублар ҳам тақдирланадиган бўлди.

Иккинчидан, 2та мусобақанинг мезбонлари эълон қилинди:
- Пляж футболи бўйича 2019 йилги жаҳон Кубоги Парагвайда ўтади;
- Футзал бўйича 2020 йилги жаҳон Кубогини Литва қабул қилади.

Учинчидан, федерацияларга футболни ривожлантириш учун ажратиладиган маблағ миқдори оширилди - ҳар 4 йилда 6 миллион доллар.

Тўртинчидан, Ла Лига ўйинларини АҚШ ҳудудида ўтказиш масаласини муҳокама қилиш жараёнида ички чемпионат ўйинларини мамлакат ҳудудида ўтказиш тамойилига амал қилиш тавсия этилди.

Бешинчидан, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ислоҳ қилиш ва Дунё Миллатлар Лигасини ташкил қилиш бўйича берилган таклифни муҳокама қилиш учун ишчи гуруҳи тузиладиган бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » ФИФА бир қатор тарихий қарорларни қабул қилди