19:45 / 27.10.2018
2 039

Гвардиола: «Ҳеч ким «Реал»да Роналдунинг ўрнини боса олмайди»

Гвардиола: «Ҳеч ким «Реал»да Роналдунинг ўрнини боса олмайди»
«Барселона» собиқ бош мураббийи, ҳозирда «Манчестер Сити»га устозлик қилаётган Хосеп Гвардиола «эл-класико» олдидан ўз фикрларини билдирар экан, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг мадридликлар сафини тарк этганига алоҳида эътибор қаратди.

«Реал» мавсумни яхши бошлаган эди. Ҳозир жамоа турғунлик ҳолатига тушиб қолган, аммо улар охир-оқибат барибир йўқотганларини топиб олишади. «Реал» Роналду билан ҳам, усиз ҳам топ-клублигича қолаверади. Аммо Криштиану жуда кўп – бир мавсумда 50-60 талаб гол киритар эди. У дарвозани ишғол этиш билан бирга муҳим вазиятларда самарали пас узатишни ҳам биларди. Унинг ўрнини ким биландир тўлдириш имконсиз.

Испан футболи узоқ вақт давомида Роналду ва Мессининг фаолиятидан баҳра олиб яшади. Фавқулодда истеъдодли бу ўйинчилар маҳаллий футболнинг ривожига катта туртки беришди.

«Эл-класико» борасидаги тахминимга келсак, дербида фаворитлар бўлмайди. Аммо «Барселона» ўз майдонида тўп сураётганини ҳисобга олиш лозим, чунки бу омил доим аҳамиятга эга», - деб айтган Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирди Mundo Deportivo.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» - «Реал» учрашуви эртага, Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: «Ҳеч ким «Реал»да Роналдунинг ўрнини боса олмайди»