22:15 / 27.10.2018
3 135

Яна бир UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедовдан реванш олмоқчи

Яна бир UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедовдан реванш олмоқчи
UFC жангчиси Майкл Жонсон яна россиялик Хабиб Нурмагомедов билан октагонда учрашишга тайёр эканлигини маълум қилган. Бу жангчилар 2016 йилда тўқнаш келишган ва ўшанда Жонсон учинчи раундда оғритувчи усул қўллангани учун таслим бўлган эди. 27 октябр куни Жонсон Артем Лобов билан куч синашади.

– Ўшанда мен оптимал формамда эмасдим, аммо барибир уни тўғрилайман, – дейди Жонсон MMA Junkie нашрига. – Мен бу жанг ҳақида жуда кўп ўйладим. Биласизми, у билан яна учрашаман ва бошқа сценарий бўлади.

– Ҳозир енгил вазнда рейтингимни кўтаришим керак. Топ-5нинг кучли учталигида бўлганман. Мен Хабибни танлайман. Биз тез орада учрашамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Яна бир UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедовдан реванш олмоқчи