
Англия чемпионатининг 10-туридан ўрин олган “Ливерпуль” – “Кардифф” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 4:1 ҳисоби қайд этилиб, мерсисайдликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ "Ливерпуль" ташаббусни тўлиқлигича ўз қўлига олиб, 10-дақиқадаёқ Муҳаммад Салоҳнинг жарима майдоначаси ичида эътиборли ўйининг самараси билан ҳисобида олдинга чиқиб олди.
Танаффусдан сўнг Садио Мане 66-дақиқада кучли зарба билан Этерижни иккинчи бор ранжитишга муваффақ бўлди.
Эътиборлиси шундаки, Салоҳ ўтган ЕЧЛ ўйинида "Ливерпуль" сафида барча мусобақалардаги 50-голини киритган бўлса, Мане бу натижани такрорлаш учун яна битта гол қолли.
Бироқ, даставвал Патерсон ўз голи билан "Кардифф" мухлисларида умид учқунларини уйғотган бўлсада, 84-дақиқага келиб Жердан Шакири ҳисобни 3:1 кўринишга олиб келди.
Орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас яна юбилей шоҳидига айландик. Садио Мане учрашувдаги иккинчи голини киритиб, умумий ҳисобда тўплари сонини 50тага етказиб, тарихдан жой олди.
Шу тариқа, "Ливерпуль"да нафақат ғалаба, балки қўшалоқ юбилей.
Англия Чемпионати, 10-тур
Ливерпуль – Кардифф 4:1 (1:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – 10 Салоҳ, 2:0 – 66 Мане, 2:1 – 77 Патерсон, 3:1 – 84 Шакири, 4:1 – 87 Мане.
Ливерпуль – Алиссон, Ловрен, Морено, Александер-Арнолд, ван Дейк, Вейналдум, Фабиньо, Лаллана (Шакири, 61), Мане, Салоҳ, Фирмино (Милнер, 71).
Кардифф – Этериж, Моррисон, Беннетт, Манга, Бамба, Рид (Зохоре, 83), Камараса, Мерфи (Харрис, 74), Гуннарссон (Дамур, 73), Хойлетт, Патерсон.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар