date
views 1 343

Шота Арвеладзе: «Бугун бизга ҳиссиётлар етишмади»

Шота Арвеладзе: «Бугун бизга ҳиссиётлар етишмади»
Ўзбекистон кубоги финалида ОКМКга 1:3 ҳисоби билан имкониятни бой берган «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе ўйиндан кейинги матбуот анжуманида рақибнинг ҳимояда мустаҳкам ўйин кўрсатганини таъкидлаб, ўз жамоасига ҳиссиётлар етишмаганини айтди.

«Финал ўз номига мос тарзда ўтди. Унда хатолар кечирилмайди. Рақиб кутилганидек ҳимояда яхши ҳаракат қилди. Биз ўз ўйинимизни кўрсатиб бера олмадик. ОКМКни тарихий кубок билан табриклайман.

Жамоага нима етишмагани ҳақида гапирадиган бўлсам, кўплаб омилларни санаб ўтишим мумкин. Лекин, менимча, бизга энг асосийси ҳиссиётлар ва жўшқинлик етишмади. Бу энергияни жамоага қайтаришимиз керак. Қандайдир фалсафий бўлиб кўриниши мумкин, аммо ўша қувват бугун бизни тарк этди.

Бу мағлубият чемпионатдаги ўйинларимизга таъсир кўрсатадими? Ёрдам беради, деб айта олмайман. Бундай вазиятларни бошдан кечиргач, улардан сабоқ чиқариш зарур.

Сергеев нега асосий таркибда тушмади? У бошланғич таркибда ўйнаганида бу саволнинг аксини беришади. Учрашув бошидан майдонга тушмаганлар захирадан ўйинга қўшилиши ҳам, қўшилмаслиги ҳам мумкин», - деган Арвеладзе.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат кубогининг 11 карра соҳиби ҳисобланувчи «шерлар» сўнгги марта 2011 йилда мусобақа ғолиби бўлишни уддалаган эди. Жамоа бу мавсумда 7 йилдан буён илк марта финалга қадар етиб келди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шота Арвеладзе: «Бугун бизга ҳиссиётлар етишмади»