20:30 / 28.10.2018
3 312

Бахтиёр Ашурматов: "Шогирдларим билан фахрланаман"

Бахтиёр Ашурматов: "Шогирдларим билан фахрланаман"
АГМК бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов Ўзбекистон кубоги финалида "Пахтакор" билан кечган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги баҳсда бизни қўллаб-қувватлаб турган барча водийлик мухлисларга катта раҳмат айтаман. Бугун кутганимдек жуда кўпчилик АГМКни қўллаб-қувватлади. Йигитларга ўйиндан олдин ўз ўйинларини намойиш этишса, албатта ғалаба қозонишимизни таъкидлаган эдим.

Шукр, улар ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсата олишди. Жамоамиз мухлислари, раҳбарлари ва футболчиларимизни ғалаба билан табриклайман. Футболчиларим билан фахрланаман", - деб Ашурматовнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бахтиёр Ашурматов: "Шогирдларим билан фахрланаман"