21:43 / 28.10.2018
3 422

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 1-ўринни эгаллаб, ОЧ йўлланмасига эга бўлди

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 1-ўринни эгаллаб, ОЧ йўлланмасига эга бўлди
Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионати саралашида муваффақиятли қатнашиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ҳамда Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Карима Йўлдошева шогирдлари Гуам, Мальдив ороллари, БАА ва Қирғизистон терма жамоалари билан бир гуруҳда баҳс олиб борди.

Гуам терма жамоаси 8:0, Мальдив ороллари 20:0, БАА ва Қирғизистон терма жамоалари эса бир хил 3:1 ҳисобида таслим этилди. Натижада футболчи қизларимиз келаси йил Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 1-ўринни эгаллаб, ОЧ йўлланмасига эга бўлди