22:54 / 28.10.2018
2 135

МЮ Моуриньо ўрнига иккита номзод топиб қўйди

МЮ Моуриньо ўрнига иккита номзод топиб қўйди
“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти “Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри ва “Челси” собиқ устози Антонио Конте хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Sports.uz нашри.

Манбанинг ёзилишича, манкунианликлар устози италиялик мутахассисларни жамоанинг амалдаги устози Жозе Моуриньога ўринбосар сифатида қарамоқда.

Аввалроқ Конте “Челси” билан шартномасини тўлиқ бекор қилган эди. Энди у ҳар қандай жамоа билан музокаралар ўтказиши мумкин. Шунингдек, Контега Мадриднинг “Реал” клуби қизиқиш билдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » МЮ Моуриньо ўрнига иккита номзод топиб қўйди