date
views 3 460

Расман! «Реал» клуби Лопетегини истеъфога чиқарди

Расман! «Реал» клуби Лопетегини истеъфога чиқарди
Мадриднинг «Реал» клуби Хулен Лопетегини жамоа бош мураббийлигидан озод этди. Бу ҳақда қаймоқранглилар расмий сайтида маълум қилинди.

Мутахассис ёзда жамоани қабул қилиб олганди. 52 ёшли мураббий қўл остида «Реал» ушбу мавсум 14та расмий ўйин ўтказди. Жамоа ҳисобида 6 ғалаба, 2 дуранг ва 6 мағлубият бўлди.

Бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида «Кастилья» устози Сантьяго Солари тайинланди. У эртадан бош жамоада иш бошлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман! «Реал» клуби Лопетегини истеъфога чиқарди