17:54 / 31.10.2018
3 346

Маҳмуд Ғоиповнинг профессионал боксдаги дебют жанги муддати ва жойи маълум бўлди

Маҳмуд Ғоиповнинг профессионал боксдаги дебют жанги муддати ва жойи маълум бўлди
Профессионал боксда фаолиятини бошлаётган ўзбекистонлик боксчи Маҳмуд Ғоипов ўзининг дебют жангини 10 ноябрь куни ўтказади. Бу ҳақда спортчининг ўзи Turon24 АА га маълум қилди.

Унга кўра, спортчи Россиянинг Екатеринбург шаҳрида жойлашган РМК яккакурашлар академиясига қарашли саройда дебют жангини ўтказади. Маҳмуд ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилиши режалаштирилган. Ҳозирча Ғоиповнинг рақиби ким бўлиши номаълум бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Ғоипов бир неча ойдан бери АҚШда “Мир бокса“ (World of Boxing“) промоутерлик компанияси қўл остида машғулотларда иштирок этиб келмоқда. Спортчи мазкур компания билан шартнома имзолаган. 10 ноябрдаги жанг иккала томон ҳамкорликда ўтказган илк бокс жанги бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Маҳмуд Ғоиповнинг профессионал боксдаги дебют жанги муддати ва жойи маълум бўлди