19:07 / 31.10.2018
2 416

"Реал" Почеттинога 85 млн евро таклиф қилмоқчи

"Реал" Почеттинога 85 млн евро таклиф қилмоқчи
Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти “Тоттенхэм” устози Маурисио Почеттинони жамоага устозлик қилишини истамоқда.

Яқинда испан клуби ёзда тайинланган жамоа устози Хулен Лопетегини истеъфога чиқарган эди. Айни дамда испанияликлар янги мураббий қидирмоқда. Раҳбариятнинг фикрича, Мадрид жамоасини айнан Почеттино бошқаради.

“Қаймоқранглилар” бунинг учун Маурисио маошини икки баробарга оширишга тайёр. Беш йилга мўлжалланган шартнома учун “Реал” унга 85 млн евро бермоқчи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » "Реал" Почеттинога 85 млн евро таклиф қилмоқчи