20:29 / 31.10.2018
2 738

«Нефтчи» камчилик қолган АГМКни енгга олмади, «Сўғдиёна» сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди

«Нефтчи» камчилик қолган АГМКни енгга олмади, «Сўғдиёна» сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди
Ўзбекистон чемпионатининг 28-туридан ўрин олган бугунги учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Яқинда Ўзбекистон Кубогини боши узра кўтарган Олмалиқнинг АГМК клуби Фарғонада «Нефтчи» билан баҳс юритди. «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

14-дақиқада Андрей Сидоров қанотдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим дебютида олмалиқликлар бир киши кам бўлиб қолишди: Владислав Касминин иккинчи марта огоҳлантириш олди ва майдондан четлатилди.

Бироқ сондаги устунликдан водийликлар унумли фойдаланишга эриша олмадилар. 83-дақиқада Владимир Бубанья мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Яна бир ўйин Навоийда бўлиб ўтди. Ўз майдонида «Сўғдиёна»ни қабул қилган «Қизилқум» жанговар дуранг қайд этди.

23-дақиқада рақиб футболчиларининг қўпол хатосидан унумли фойдаланган Артур Геворкян мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан кўп ўтмай меҳмонлар жавоб қайтаришга муваффақ бўлишди: Ойбек Нурматов «Қизилқум» дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва мувозанатни тиклади.

83-дақиқада яна мезбонлар олдинга чиқиб олишни уддалашди: Артур Геворкян жарима тўпини қойилмақом тарзда ижро этди ва дублини нишонлади. Барчаси навоийликларнинг ғалабаси томон кетаётган бир вақтда Сернас Давидас ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Суперлига, 28-тур

«Нефтчи» – «АГМК» 1:1 (1:0, 0:1)
Гол:
1:0 – 14 Сидоров, 1:1 – 83 Бубанья.

«Нефтчи»: Музаффар Абдуллаев, Шукурали Пўлатов, Аброр Исмоилов, Андрей Сидоров, Ҳусниддин Ғофуров, Бобурбек Юлдашев, Аваз Маматхўжаев, Шодиёр Хожиматов, Исломбек Каримов (Абдураҳмон Абдулҳақов, 59), Шерзод Ҳакимов (Достон Тошматов, 80), Достон Турсунов

«АГМК»: Роман Абдулов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Азамат Исроилов, Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев (Зафар Полвонов, 78), Зоҳир Пиримов, Владимир Бубанья, Камолиддин Мурзоев (Шохназар Норбеков, 46), Владислав Касминин, Йован Жокич, Ойбек Қиличев (Музаффар Музаффаров, 58)

Огоҳлантиришлар: Юлдашев 18, Касминин 29, Ғофуров 50, Музаффаров 66, Бубанья 73.
Четлатиш: Касминин 55.

«Қизилқум» – «Сўғдиёна» 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар:
1:0 – 23 Геворкян, 1:1 – 32 Нурматов, 2:1 – 83 Геворкян, 2:2 – 90+3 Давидас.

«Қизилқум»: Евгений Черемесин, Эркин Бойдуллаев(с), Алишер Саноев (Самандар Шодмонов, 85), Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Мухсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвилли, Элдор Бойматов, Иван Нагаев, Салим Мустафоев

«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Элёр Орифов (с), Сардорбек Азимов (Иззатилла Абдуллаев, 68), Шохруз Норхонов, Шахбоз Жўрабеков, Тохир Шамшитдинов (Сирож Мелиев, 41), Ойбек Нурматов (Дарвидас Сернас, 90), Никола Милинкович, Нуриддин Ҳасанов, Нурилло Тўхтасинов

Огоҳлантиришлар: Азимов 10, Милинкович 58, Норхонов 76.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Нефтчи» камчилик қолган АГМКни енгга олмади, «Сўғдиёна» сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди