22:06 / 01.11.2018
3 679

Андрей Канчельскис: "Никачни ёшлар жамоасига юбордим, бир қанча футболчи собиқ мураббий билан кетишган"

Андрей Канчельскис: "Никачни ёшлар жамоасига юбордим, бир қанча футболчи собиқ мураббий билан кетишган"
"Пахтакор" - "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис матбуот анжуманида иштирок этди.
"Яхши ўйин. Биз учун натижа ижобий дейиш мумкин. "Пахтакор" кубок финалида ютқазиб қўйди, руҳан жамоа қийин ҳолатда эди. Нима бўлган тақдирда ҳам яхши жамоага қарши ўйнадик. Шогирдларим учун хурсандман. Агар ўйин протоколига эътибор қилган бўлсангиз захирада 3 нафар футболчи бор эди, улардан бири ёш футболчи эди. Бугун ҳимояда тартибли ўйнадик. Барча йигитларга раҳмат айтаман. Улар 100 фоиз куч билан ўйнашди", - дейди Андрей Канчельскис.

"Қийин ўйин бўлди. Жанговор дуранг десак ҳам бўлади. Болларга раҳмат, майдонда борини беришди. "Пахтакор"га кейинги ўйинларда омад тилайман", - дейди Акбар Тўраев.

- Кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам захирада 3-4 нафар футболчи қайд этилмоқда. Қолганлар қаерга ғойиб бўлишди?
- Мен жамоага келганимда шунча футболчи бор эди. Фақат Шерзод Каримов ва Мирзоҳид Ғофуров менинг қўл остимда ўйнаб жароҳат олишди. Қолган футболчилар эса олдинги мураббий билан кетишди. Масалан, Дарко Никач ёшлар жамоасига юборилди. Сабаби у "Навбаҳор" даражасига мутлақо мос эмасди.

- Кетган футболчилар собиқ мураббий билан шартнома тузган эканми? Клуб билан эмасми?
- Бу савол менга эмас. Буни раҳбариятга берганингиз маъқул. Мен келдим ва шу таркиб билан ишлаяпман.

- Миш-мишларга кўра қишда жамоага Андрей Аршавин келар экан.
- Агар Наманганга келиб уни томоша қилишни истаса бажонидил. Уни яхши кутиб оламан (кулади).

- Ҳакамлик борасида нима дейсиз?
- Ҳакамлик яхши бўлди. Доим мезбон жамоага бироз ён босиш бўлади. Нима бўлган тақдирда ҳакамларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Андрей Канчельскис: "Никачни ёшлар жамоасига юбордим, бир қанча футболчи собиқ мураббий билан кетишган"