
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида спорт федерациялари ва ассоциациялари билан учрашув ташкил қилинди. Учрашувда мамлакат терма жамоаси вакилларининг Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларидаги иштироки таҳлил қилинди.
Йиғилиш давомида спортчилар мусобақаларга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришлари учун 2019 йилдан бошлаб федерацияларда малакали психологлар иш бошлаши айтилди. Шунингдек, бундан буён Ўзбекистон вакиллари халқаро мусобақаларга "муҳими ғалаба эмас, иштирок" шиори остида бормаслиги ва Токио-2020 Олимпия ўйинларида муносиб қатнашиш режаланаётгани алоҳида таъкидланди.
Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтган Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасидан 30 та спорт тури бўйича 232 нафар спортчи қатнашди ва якунда 21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза медални қўлга киритди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар