
Коста-Рика футбол федерацияси собиқ аъзоси Адриан Гутьерреснинг "As"га маълум қилишича, Кейлор Навас ва терма жамоанинг яна икки нафар футболчиси ЖЧ-2014 вақтида собиқ бош мураббий Хорхе Луиса Пинтонинг ўз лавозимидан кетиши учун атай ўйинни сусайтиришган.
Гутьерреснинг сўзларига қараганда, Навасдан ташқари Брайан Руис ва Сельсо Борхес каби футболчилар бош мураббий ўз лавозимини тарк этиши учун бу ишни атай амалга оширишган.
Ҳодиса 2014 йилги Жаҳон чемпионати вақтида содир бўлгани айтилмоқда. Ушбу турнирда коста-рикаликлар чорак финалга қадар етиб боришган ва Бразилияга 2-1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишганди. Бу босқич Коста-Рика футболи тарихидаги энг юқори натижа бўлиб турибди.
Ҳозирча Гутьерреснинг бу ахборотини ҳар учала футболчи рад этмоқда ва улар бу масалага суд орқали ойдинлик киритишмоқчи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар