AIBA Олимпия ўйинлари учун янги вазн тоифаларини эълон қилди

AIBA техник комиссияси раиси Пет Фиако ўз ҳисоботида 2020 йилда Токио мезбонлигида ўтадиган олимпиадада янги вазн тоифалари жорий этилишини маълум қилди. Бу ҳақда Turon24 AA хабар бермоқда.
"Бу бизнинг якуний қароримиз: Олимпия ўйинларида эркаклар 8, аёллар 5 вазн тоифасида баҳс олиб боради", дейди Фиако.
Фиаконинг сўзларига кўра, Токио олимпиадасида -52, 57, 63, 69, 75, 81, 91, +91 кг вазн тоифаларида 214 нафар боксчи баҳс олиб боради.
Шунингдек, олдинроқ Олимпия ўйинларида иштирок этувчи аёллар учун квота миқдори 72 та қилиб белгиланиб, улар 5 вазн тоифасида беллашиши маълум қилинганди: - 51 кг, 57 кг, 60 кг, 69 кг ва 75 кг.
Бундан ташқари, Токио олимпиадасида иштирок этувчи профессионал боксчиларнинг Олимпиадада қатнашишлари учун камида 15 та жанг ўтказишлари лозимлиги белгилаб қўйилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!"Бу бизнинг якуний қароримиз: Олимпия ўйинларида эркаклар 8, аёллар 5 вазн тоифасида баҳс олиб боради", дейди Фиако.
Фиаконинг сўзларига кўра, Токио олимпиадасида -52, 57, 63, 69, 75, 81, 91, +91 кг вазн тоифаларида 214 нафар боксчи баҳс олиб боради.
Шунингдек, олдинроқ Олимпия ўйинларида иштирок этувчи аёллар учун квота миқдори 72 та қилиб белгиланиб, улар 5 вазн тоифасида беллашиши маълум қилинганди: - 51 кг, 57 кг, 60 кг, 69 кг ва 75 кг.
Бундан ташқари, Токио олимпиадасида иштирок этувчи профессионал боксчиларнинг Олимпиадада қатнашишлари учун камида 15 та жанг ўтказишлари лозимлиги белгилаб қўйилди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…