Нурмагомедов Мейвезер билан 2 та жанг ўтказмоқчи

  • 3-11-2018, 23:58
  • 673
  • Спорт
  • Нурмагомедов Мейвезер билан 2 та жанг ўтказмоқчи
    Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов америкалик боксчи Флойд Мейвезер билан иккита жанг ўтказмоқчи. Унга жангларнинг бири бокс қоидалари бўйича ўтказилса, иккинчиси MMA қоидалари бўйича бўлади.

    – Агар биз Флойд билан икки томонлама келишувга эришсак, мухлислар мамнун бўлишади, – дея Нурмагомедовнинг сўзларини келтирали Talksport нашри. – Биринчи жанг рингда бўлса, иккинчиси қафасда. Ўшанда бу ҳақиқий бўлади. Мен ўзимни боксда синаб кўраман. Бу адолатли.

    Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов аввалроқ Мейвезер билан жангни “Лужники” стадионида ўтказмоқчи эканлигини айтган. MMA жангчиси боксчи билан жанг қилишни UFC 229 турнирида Конор Макгрегорни мағлуб қилгандан сўнг айтган. Америкалик спортчи бу таклифни қабул қилган ва ҳомийларга йирик миқдордаги пулларни тайёрлашга чақирган.

    2017 йил августда у Макгрегор билан бокс қоидалари бўйича жанг ўтказган ва 10-раундда техник нокаутга учратган.

    » » Нурмагомедов Мейвезер билан 2 та жанг ўтказмоқчи