14:33 / 04.11.2018
3 392

UFC президенти: “Хабиб жанги учун 50 млн олиши мумкин”

UFC президенти: “Хабиб жанги учун 50 млн олиши мумкин”
UFC президенти Дана Уайт Конор Макргегор билан суҳбати мазмуни билан ўртоқлашди. Уайтнинг айтишича, ирландиялик яккакураш жангчиси россиялик Хабиб Нурмагомедов билан яна жанг ўтказиш иштиёқи билан ёнмоқда деб ёзади Kun.uz нашри.

Нурмагомедов 6 октябрда Лас-Вегасда ўтган мусобақада Макргегорни бўғиш усули билан муддатдан олдин мағлуб этганди.

“Енгил вазнда бирор нарса режалаштиришдан аввал, Невада штати атлетик комиссиясининг Нурмагомедов-Макгрегор жанги бўйича қарор қабул қилинишини кутмоқдамиз. Макгрегор билан ўтган ҳафта бир соатча гаплашдик. Ўша-ўша Конор: “Мен зудлик билан реванш ўтказишни, у билан яна жанг қилишни истамоқдаман. Агар реванш бўлмаса, унга чиқиш учун исталган жангчи билан уршишга тайёрман”. Хабиб жамоасининг жанг учун 50 млн доллар олиш талаби қанчалик ҳақиқатга яқин? Албатта, олиши мумкин. Улар бу реал нарсалигини билишади. Улар бу саволга жавобни билишади”, деб айтган Уайт.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » UFC президенти: “Хабиб жанги учун 50 млн олиши мумкин”