20:28 / 04.11.2018
3 665

Сергей Лушан: “Ғалаба қозондик ва бундан хурсандман”

Сергей Лушан: “Ғалаба қозондик ва бундан хурсандман”
Суперлига 29-турида "Сўғдиёна" ўз майдонида АГМК ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Сергей Лушан ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Ойбек Нурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар бугун майдонда борини беришди. Жуда қийин баҳс бўлди. Энг қийин ўйинларни доимо АГМК га қарши ўтказамиз. Улар кўп тарафлама биздан устун. Биз бугун гол киритишга муваффақ бўлдик ва ғалаба билан барчани табриклайман - дейди тажрибали мутахассис.

- Ғалаба голини урганимдан хурсандман. Бугун жамоамиз билан хақиқий ирода кўрсатдик ва ғалаба қозондик. Ҳаво совуқлигига қарамай стадионга ташриф буюрган мухлисларга катта рахмат айтамиз -дейди Ойбек Нурматов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сергей Лушан: “Ғалаба қозондик ва бундан хурсандман”