Россия Премьер-Лигасининг 13-турида «Ростов» «Краснодар» меҳмони бўлди. «ФК Краснодар» стадионида кечган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Ўйинда ҳисобни 6-дақиқадаёқ мезбонлар ҳужумчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов очди, кейин эса «Краснодар» сафида Ари дубль қайд этиб, жамоасини олдинга бошлади. Аммо иккинчи бўлим охирларида ростовликлар ҳимоячиси Сверрир Ингасон ҳисобни тенглаштирувчи голни урди.
Қайд этиш керакки, Шомуродов учун ўйиндаги гол унинг мавсумдаги илк голи бўлди. Ҳужумчи жорий мавсумдаги 10 ўйинда иштирок этган ва бу ўйинларда унга асосан иккинчи бўлим охирида имконият берилаётганди.
Бугунги дурангдан кейин «Краснодар» 23 очкоси билан Россия Премьер-Лигаси турнир жадвалида учинчи ўринда қолди, «Ростов» 22 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.
Кейинги турда «Ростов» «Динамо»ни қабул қилади, «Краснодар» Красноярсда «Енисей» меҳмони бўлади. Ўйинлар мос равишда 10 ва 11 ноябрь кунларида ўтказилади.
Россия чемпионати
13-тур
Краснодар – Ростов 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 7 Шомуродов, 1:1 – 16 Ари, 2:1 – 72 Ари, 2:2 – 81 Ингасон.
Краснодар – Синицын, Петров, Спайич, Мартинович, Стоцкий, Перейра (Куэва, 66), Каборе, Классон, Газинский, Вандерсон (Рамирес, 87), Ари (Игнатьев, 77).
Ростов – Песьяков, Ингасон, Вилюш, Паршивлюк, Сигурдссон, Юсупов, Щадин, Гулиев (Зуев, 65), Гацкан, Сигурдарсон (Ионов, 63), Шомуродов (Кьяртанссон, 77).
Огоҳлантиришлар: Перейра (56), Стоцкий (90), Паршивлюк (90). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Америкалик хонанда Билли Айлиш ноодатий фобияси ҳақида сўзлаб берди
2024 йилга субсидия миқдори белгиланди
Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади
Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди
Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"
U23 Осиё Кубоги ярим финал баҳси. Япония иккинчи финалчига айланди!
АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши