20:52 / 05.11.2018
2 912

«Локомотив» пойтахт дербисида «Бунёдкор» билан жанговар дуранг қайд этди

«Локомотив» пойтахт дербисида «Бунёдкор» билан жанговар дуранг қайд этди
Ўзбекистон чемпионатининг 29-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Локомотив» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Тошкентдаги «Миллий» стадионида бўлиб ўтган баҳс жанговар дуранг билан якун топди.

Ўйин мухлислар кутганидек ҳужумкор руҳда бошланди. Икки томонда ҳам бир қатор қулай имкониятлар юзага келди. Учрашувнинг 40–дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишди: Темурхўжа Абдуҳолиқов рақиб жарима майдонида фаоллик кўрсатди ва дарвоза томон зарба берди, бироқ уни Суҳроб Султонов қайтариб юборди, қайтган тўпни Марат Бикмаев яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди.

Орадан узоқ вақт ўтмай «қалдирғочлар» жавоб тўпини киритишди: ҳимоячилардан қайтган тўпни Азизбек Хайдаров узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб дарвозанинг узоқ бурчагига «михлаб» қўйди ва мувозанатни тиклади.

66-дақиқада Сардор Собирхўжаев яқин масофадан гол уриб, энди мезбонларни олдинга олиб чиқди. 82-дақиқада «темирйўлчилар» ҳисобни тенглаштиришди: Олег Зотеев қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўналтирди.

PEPSI Суперлига, 29-тур

«Бунёдкор» – «Локомотив» 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар:
0:1 – 40 Бикмаев, 1:1 – 41 Хайдаров, 2:1 – 66 Собирхўжаев, 2:2 – 82 Зотеев.

«Бунёдкор»: 32. Суҳробжон Султонов, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акрамжон Комилов, 5. Дилшод Жўраев, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 8. Жовлонбек Иброҳимов, 9 Шахзодбек Нурматов (99. Филипп Райевац, 76), 11. Муроджон Тошматов, 18. Сардор Собирхўжаев, 30. Хуршид Ғиёсов (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 84), 77. Азизбек Ҳайдаров (10. Абдулла Абдуллаев, 66).

«Локомотив»: 1. Игнатий Нестеров, 7. Садриддин Абдуллаев (5. Кахи Махарадзе, 33), 9. Икром Алибоев, 10. Марат Бикмаев, 11. Тимурхўжа Абдухолиқов (77. Диёржон Туропов, 73), 15.Сардор Мирзаев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (80. Фарруҳжон Иброҳимов, 9), 33. Олег Зотеев, 55. Анзур Исмоилов.

Огоҳлантиришлар: Тўхтахўжаев 61, Ф. Иброҳимов 64.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Локомотив» пойтахт дербисида «Бунёдкор» билан жанговар дуранг қайд этди