
Бундан бироз аввал Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” (2:2) жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “темирйўлчилар” устози Андрей Фёдоров иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Кутилганидек қийин ўйин кечди. Ҳар иккала жамоа дарвозаси олдида хавфли вазиятлар кўп бўлди. Бир сўз билан айтганда мухлисларбоп ўйин бўлди. Биринчи бўлимдаги мажбурий ўзгаришлардан сўнг тактикамиз ҳам ўзгарди. Айтишим мумкинки, бугун ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди.
Сардор Рашидовнинг эски жароҳати қайталанди. Аммо у ҳозир умумий гуруҳда шуғулланмоқда. Агар ўйинга 100% тайёр бўлса, албатта олдиндаги ўйинларда майдонга тушади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар