Уэйн Рунининг бир ўйинлик қайтишидан кимлар манфаатдор?

  • 5-11-2018, 23:43
  • 464
  • Спорт
  • Уэйн Рунининг бир ўйинлик қайтишидан кимлар манфаатдор?
    У яна қайтди! Уэйн Руни Англия термаси таркибида сўнгги хайрлашув учрашувини ўтказади.

    Унинг 15 йил давомида терма жамоа либосидаги сўнгги 120-ўйини «Уэмбли»да АҚШ терма жамоасига қарши бўлади. Бундан ташқари у имконияти чекланган болалар учун 500 000 фунтни хайрия қилишни мақсад қилган.

    33 ёшли Руни Гарэт Саутгейт қўли остида ўйинни захирадан туриб бошлаши кутилмоқда. Мухлислар ҳам ҳужумчининг миллий терма жамоага қўшган улкан хизматларини муносиб олқишлашларини кутиб қоламиз.

    Унинг ташкил қилган Халқаро фонди эса баъзи томонлар учун албатта ижобий тарафдан хизмат қилиши аниқ.

    УЕФА Миллатлар Лигаси

    АҚШнинг шу ой ўрталарида «туманли Альбион»га ташрифи Англиянинг Жаҳон Чемпионатидан кейинги бешинчи учрашуви бўлади, хусусан иккинчи ўртоқлик ўйини бўлади. Бундай ўйинда Саутгейтнинг ўйин режасида ливерпуллик ҳужумчининг бўлиши ажойиб футбол муҳитини яратиб беради.

    Албатта, кўплаб ўзгаришлар бўлади, хусусан Рунининг ўзини ҳам. Рунининг хайрлашув учрашуви УЕФА Миллатлар Лигаси доирасидан ўрин олган Хорватияга қарши учрашувда содир бўлмаслиги бироз кўнгилни хира қилиши мумкин. Янги туғилган мусобақа ўртоқлик ўйинларини ўрнини эгаллаши кутилаётган бир вақтда Рунида миллий терма жамоасида барибир хайрлашув кечасини ўтказа олиш имконияти туғилгани қувонарли ҳолат.

    «Уэмбли» стадиони

    «Уэмбли» Англия футболининг уй стадиони ҳисобланади. Табиий равишда барча уй учрашувлари айнан мана шу жойда ўтказилади. Стадионнинг дуч келган молиявий вазияти эса «уч шерлар»нинг нима учун тез-тез «жанг»га кираётганидан далолат. Бу ой ҳам терма жамоа ўз уй стадионини қўллаб-қувватлаши аниқ.

    Уни кўришдан ҳамма хурсанд бўлмаслиги аниқ, бироқ Рунини яна бир марта Англия термасида кўриш учун билет сотуви ортиши аниқ. Бундан «Уэмбли» албатта ютади. Рунининг хайрия акцияси ҳам.

    Премьер Лига клублари

    Халқаро танаффус ҳақидаги фикрлар бўйича барча клуб мураббийлари якдил. Улар ўз терма жамоалари учун ўйнани ёмон деб топмайди. Бироқ мураббийларнинг муҳим футболчилари халқаро танаффус вақтида орттириб оладиган жароҳатлари ҳисобланади.

    Англия бу ойда бошқа кўпчилик термалар каби икки ўйин ўтказади. Биринчиси асосан ёшлар ва дебют қилувчилар ўйнаши кутилаётган АҚШга қарши ўртоқлик ўйини бўлса, иккинчиси Хорватияга қарши муҳим ўйинни ўтказишади.

    Рунининг фаолияти

    Уэйн Руни «Эвертон» таркибида катта саҳнага ёриб чиққанига ҳам мана 16 йил тўлибди. Унга ўша вақтда Англиянинг «олтин умиди» ёрлиғини ёпиштириб қўйишганди.

    Бироқ уни «Манчестер Юнайтед»даги жамоадоши Криштиану Роналду уни қувиб ўтди ва Лионель Месси билан рақобатбардош ўйин фаолиятини кўрсатганига қарамай Рунининг фаолиятини ёмон деб бўлмайди. «Қизил иблислар» учун 253 гол, Англия термаси учун эса 53 гол урган ҳужумчи барча даврларнинг энг яхши тўпурари ҳисобланади.

    Гарчи унинг якуни эртаклардагидек тугамаган бўлсада, Англия сафида уни яна бир марта кўриш алоҳида эътиборга молик. Унинг барча танқидчиларига қарамай Руни ўз жамоалари учун борини бериб ўйнаган.

    Келажак хайрлашувлари

    «Англия Футбол Федерацияси ва англиялик футболчилар ўртасида жудаям узвий боғлиқлик бор. «Уч шерлар»нинг мероси ҳозирги таркибидаги ёш футболчиларники бўлади. Уэйн Руни эса ушбу тарихнинг муҳим қисми ҳисобланади» – деди Гарэт Саутгейт янгилик эълон қилинган вақтда ўз муносабатини билдираркан.

    Кимдир Рунининг изидан бориши ва келажакда буюк футболчи ёки умуман афсонага айланиши мумкин. «Манчестер Юнайтед» собиқ вакилининг ажойиб фаолиятини ўйинга ташриф буюрган мухлислар трибунадан туриб кузатиб муносиб олқишлашлари шарт.

    Бундай хурматни 1966-йилги қаҳрамон – Сэр Жефф Харстникидек бўлишини кутиб қоламиз.
    Эркинжон Ғайбуллаев

    » » Уэйн Рунининг бир ўйинлик қайтишидан кимлар манфаатдор?