Жаҳоннинг "энг қимматбаҳо" футболчилари эълон қилинди: Роналду ТОП 10 ликда йўқ

  • 6-11-2018, 00:16
  • 921
  • Спорт
  • Жаҳоннинг "энг қимматбаҳо" футболчилари эълон қилинди: Роналду ТОП 10 ликда йўқ
    «ПСЖ» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе CIES Football Observatory тадқиқот маркази тақдим этган жаҳоннинг энг қимматбаҳо футболчилари рейтингининг биринчи ўрнида қайд этилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти маълум қилинган.

    Тадқиқот хулосаларига кўра, ЖЧ-2018 ғолибининг жорий трансфер қиймати 216,5 миллион еврони ташкил этади. Мбаппенинг нархи ўтган ой билан солиштирганда 23 миллионга ошган. Ундан кейинги ўринда кўрсатилган ҳужумчи Ҳарри Кейнни («Тоттенҳэм» / Англия) 197,3 млн еврога сотиб олиш мумкин бўлса, юқори учликни якунлаб берган Неймарга («ПСЖ» / Бразилия) 197 миллион евро нарх белгиланган.

    CIES талқинига кўра, энг қимматбаҳо ўйинчилар ўнлигидан Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», € 173 млн), Филиппе Коутиньо («Барселона», € 171,3 млн), Лионель Месси («Барселона», € 170,6 млн), Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити», € 164,6 млн), Ромелу Лукаку («Манчестер Юнайтед», € 164,3 млн), Деле Алли («Тоттенҳэм», € 163,4 млн) ва Антуан Гризманн («Атлетико», € 157,7 млн) ҳам ўрин олган.

    Рейтингда «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг трансфер нархи 123,6 млн евро этиб кўрсатилган.

    Маълумот учун, CIES футбол расадхонаси ўзи ишлаб чиққан илмий методология асосида ҳар ой футболчилар трансфер қийматини ҳисоблаб чиқади.

    » » Жаҳоннинг "энг қимматбаҳо" футболчилари эълон қилинди: Роналду ТОП 10 ликда йўқ