Осиё Чемпионлар Лигасининг Ўзбекистондан иккинчи иштирокчиси маълум бўлди

  • 6-11-2018, 07:30
  • 1 049
  • Спорт
  • Осиё Чемпионлар Лигасининг Ўзбекистондан иккинчи иштирокчиси маълум бўлди
    Тошкентнинг «Локомотив» клуби Суперлига доирасида «Бунёдкор» билан беллашиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

    Натижада, чемпионат якунланишига 3 тур қолганида «темирйўлчилар» Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишди. Айни пайтда «Локомотив» ҳисобида 37 очко бор ва жамоа кейинги ўйинлар қандай ҳисоб билан якунланишидан қатъи назар, 2-ўриндан пастга тушиб кетмайди.

    2019 йили Ўзбекистон учун ОЧЛ йўлланмалари «1+2» кўринишида бўлади. Агар «Локомотив» чемпионликни қўлга киритса, Чемпионлар лигасини гуруҳ босқичидан бошлайди, акс ҳолда саралаш босқичида иштирок этишига тўғри келади.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олмалиқнинг ОКМК клуби Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиб, ОЧЛ йўлланмасига эга бўлган эди. Яна бир йўлланма учун «Пахтакор», «Навбаҳор» ва «Бунёдкор» клублари курашмоқда.

    » » Осиё Чемпионлар Лигасининг Ўзбекистондан иккинчи иштирокчиси маълум бўлди