AIBA президентлигига сайланган Ғофур Раҳимов Ўзбекистонга келди (фото)

  • 6-11-2018, 19:16
  • 980
  • Спорт
  • AIBA президентлигига сайланган Ғофур Раҳимов Ўзбекистонга келди (фото)
    Хабарингиз бор, 2-3 ноябрь кунлари Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA)нинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтганди.

    Конгресс давомида ҳамюртимиз Ғофур Раҳимов AIBA президентлик сайловида иштирок этган ва якунда ғалаба қозониб, ташкилот раҳбарига айланганди. Раҳимов бу борада қозоғистонлик Серик Конакбаевни ортда қолдирди.

    Миллий олимпия қўмитасидан хабар беришларича, бугун, 6 ноябрь куни ҳамюртимиз AIBA президенти сифатида юртимизга ташриф буюрди. Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевлар кутиб олди.

    Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов Москвада бўлиб ўтган AIBA Конгрессида ҳам бевосита иштирок этганди.

    Маълумот учун: Ғофур Раҳимов 2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб боради.

    » » AIBA президентлигига сайланган Ғофур Раҳимов Ўзбекистонга келди (фото)