00:30 / 07.11.2018
2 643

Флойд Мейвезер 31 декабрь куни ММА'да япониялик спортчига қарши жанг қилади

Флойд Мейвезер 31 декабрь куни ММА'да япониялик спортчига қарши жанг қилади
АҚШлик машҳур боксчи Флойд Мейвезер навбатдаги жангни япониялик аралаш қоидалар жангчиси Тенсин Насукавага қарши ўтказади.

Маълумотларга қараганжа мазкур жанг 31 декабрь куни Япониянинг Саитама шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу жанг ММА қоидалари асосида ўтиши кутилмоқда. Ҳозирча бу борада якуний маълумот берилгани йўқ.

— Менинг промоутерлик компаниям ўсиб бормоқда. Биз АҚШда катта жанглар ташкил этдик, энди брендни бутун дунё бўйлаб тарқатишни истаймиз. Агар мана шу ажойиб йигит билан жанг қилиш керак экан, нима учун йўқ! — дейди Флойд.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Флойд Мейвезер 31 декабрь куни ММА'да япониялик спортчига қарши жанг қилади