«Ливерпуль» «Црвена Звезда»га ютқазиб қўйди, «Монако» шармандали мағлубиятга учради

  • 7-11-2018, 09:28
  • 345
  • Спорт
  • «Ливерпуль» «Црвена Звезда»га ютқазиб қўйди, «Монако» шармандали мағлубиятга учради
    Европа Чемпионлар Лигасининг 4-туридан ўрин олган «Ливерпуль» – «Црвена Звезда» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Райко Митич»да кечган баҳсда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

    Учрашув меҳмонларнинг ҳужумлари билан бошланган бўлсада, биринчи бўлиб серблар ҳисобни очишди. 22-дақиқада Милан Павков бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўналтирди.

    Орадан кўп вақт ўтмай мезбонлар яна гол уришди, майдон марказида тўпни қабул қилиб олган Павков рақиб жарима майдони томон яқинлашиб келди ва узоқ масофадан чиройли гол урди.

    Иккинчи бўлимда мерсисайдлар ҳарчанд уринишмасин болқонликлар дарвозаси томон йўл топа олмадилар.

    Параллел кечган ўйинда «Монако» ўзида «Брюгге»ни қабул қилди. «Луи II» стадионида бўлиб ўтган баҳс кутилмаганда мезбонларнинг йирик мағлубияти билан тугади.

    Учрашувда Ванакен дубль қайд этган бўлса, яна Уэсли ва Руд Вормерлар бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди.

    Шу тарқиа, Тьерри Анри бошчилигидаги жамоа яна мағлуб бўлди ва плей-оффга чиқиш имкониятини деярли йўқотди.

    ЕЧЛ, 4-тур

    Црвена Звезда (Сербия) – Ливерпуль (Англия) 2:0 (2:0, 0:0)
    Голлар:
    1:0 – 22 Павков, 2:0 – 29 Павков.

    Црвена Звезда – Борян, Савич, Родич, Стойкович (Гобелич, 59), Дегенек, Срнич, Йованчич, Крстичич (Йовичич, 73), Марин (Чаушич, 64), Бен-Набуан, Павков.
    Ливерпуль – Алиссон, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд (Гомес, 46), ван Дейк, Милнер, Вейналдум, Лаллана (Ориги, 79), Мане, Салоҳ, Старриж (Фирмино, 46).

    Огоҳлантиришлар: Марин (5), Лаллана (36).

    Монако (Монако) – Брюгге (Бельгия) 0:4 (0:3, 0:1)
    Голлар:
    0:1 – 12 Ванакен, 0:2 – 17, пенальти Ванакен, 0:3 – 24 Уэсли, 0:4 – 85 Вормер.

    Монако – Бенальо, Сидибе, Баррека, Глик (Туре, 76), Жемерсон, Тилеманс, Аит-Беннассер (Массанго, 68), Силла, Шадли, Диоп, Фалькао (Гуано, 61).
    Брюгге – Хорват, Пулен, Денсвил, Мехеле, Мата (Влитинк, 77), Накамба, Ритс, Ванакен, Вормер, Диатта (Колс, 6), Уэсли (Резаеи, 72).

    Огоҳлантиришлар: Баррека (15).

    Манба: www.uff.uz

    » » «Ливерпуль» «Црвена Звезда»га ютқазиб қўйди, «Монако» шармандали мағлубиятга учради