09:20 / 07.11.2018
3 233

«Интер» ўзида «Барселона» билан дуранг ўйнади, «Тоттенхэм» «ПСВ»дан ғалабани тортиб олди

«Интер» ўзида «Барселона» билан дуранг ўйнади, «Тоттенхэм» «ПСВ»дан ғалабани тортиб олди
Европа Чемпионлар Лигаси мусобақаси В гуруҳининг 4-туридан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Гуруҳ пешқадамлари «Интер» ва «Барселона» Миланда куч синашишди. «Жузеппе Меацца»да бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувнинг биринчи бўлими икки жамоанинг ҳам фаоллигида ўтди. Каталонлар асосан тўп назорати ва кескин ҳужумларга эътибор қаратган бўлсалар, майдон эгалари ўз омадларини қарши ҳужумдан қидирдилар. Бироқ танаффусгача ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар фаол бошлашди ва рақиб дарвозаси олдида бирин-кетин хавфли вазиятларни содир этди. Миланликлар бўлим ўрталарига келиб жонланишди. Бироқ биринчи бўлиб гол уриш кўк-анорранглиларга насиб қилди.

Захирадан майдонга қўшилганига кўп бўлмаган Малком 83-дақиқада Филиппе Коутиньонинг узатмасини голга айлантирди. Аммо меҳмонларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади, 87-дақиқада рақиб жарима майдони ичида фаоллик кўрсатган Мауро Икарди иккинчи уринишда дарвозани ишғол қилди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Тоттенхэм» ўз майдонида ПСВ жамоасини қабул қилди. «Уэмбли»даги учрашувда майдон эгалари ирода кўрсатишди.

Меҳмонлар ўйиннинг илк дақиқаларидаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олишди, Перейранинг бурчакдан узатиб берган тўпини Люк де Йонг боши билан лондонликлар дарвозасига жойлаб қўйди.

Майдон эгалари 78-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди: Харри Кейн ўзининг аниқ зарбаси билан мувозанатни тиклади. 89-дақиқада эса лондонликлар ғалаба тўпини киритишди, яна катта саҳнага Кейн чиқди, унинг зарбасидан сўнг тўп рақибга тегиб дарвозадан жой олди.

Шу тариқа, «Барселона» муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилди, ПСВ эса ундан маҳрум бўлди.

Гуруҳдаги ҳолат билан танишинг: 1. «Барселона» (10 очко); 2. «Интер» (7); 3. «Тоттенхэм» (4); 4. «ПСВ» (1).

ЕЧЛ, 4-тур

Интер Италия – Барселона Испания 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар:
0:1 – 83 Малком, 1:1 – 87 Икарди.

Интер – Ханданович, де Врей, Шкриньяр, Врсалько, Асамоа, Наингголан (Валеро, 63), Брозович (Мартинес, 85), Перишич, Весино, Политано (Кандрева, 81), Икарди.
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто, Лангле, Артур (Видаль, 74), Бускетс, Коутиньо, Ракитич, Дембеле (Малком, 81), Суарес.

Огоҳлантиришлар: Ракитич (42), Брозович (84), Перишич (88).

Тоттенхэм Англия – ПСВ Голландия 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар:
0:1 – 2 де Йонг, 1:1 – 78 Кейн, 2:1 – 89, автогол Сэйнсбери.

Тоттенхэм – Гассанига, Санчес, Дэвис, Орье (Триппьер, 75), Алдервейрелд, Лукас Моура (Ламела, 62), Эриксен, Уинкс, Алли, Сон Хын Мин (Льоренте, 75), Кейн.
ПСВ – Зут, Швааб, Тасенде, Думфрис, Виргевер, Перейро (Мален, 73), Хендрикс, Лосано, Росарио, Бергвейн (Гутьеррес, 86), де Йонг (Сэйнсбери, 81).

Огоҳлантиришлар: Лосано (38), Сон Ҳин Мин (63).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Интер» ўзида «Барселона» билан дуранг ўйнади, «Тоттенхэм» «ПСВ»дан ғалабани тортиб олди