16:21 / 07.11.2018
2 060

Макгрегор Мэйуэзер ва унинг ММА’даги рақибини мазах қилди

Макгрегор Мэйуэзер ва унинг ММА’даги рақибини мазах қилди
Ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси Конор Макгрегор собиқ рақиби, Токиодаги янги йил мусобақасида ММАда дебют қилмоқчи бўлган Флойд Мэйуэзерни мазах қилди.

Аввалроқ Мэйуэзер Rizin 14 мусобақасида иштирок этишини маълум қилганди. У ММАдаги илк жангини 31 декабрда Токиода 20 ёшли япониялик Тенсин Насукавага қарши ўтказади.

“Эгнингдаги нима, Флойд? Бу спорт кийимими ёки саунага борадиган кийимми? Токиода шунчалик иссиқми? Ҳа, глобал исиш билан боғлиқ воқеа ҳазил эмас кўринади. Ўзи бу ерда нима бўляпти? Ёнингдаги кичик масхарабоз ким ўзи? Бу телбалик. Гўёки “Тиғиз пайт-5” ёки шунга ўхшаш фильмни кўраётгандексан. Крис Такер ва Жеки Чан қайтди! Ақлбовар қилмайди. Флойд, сен кичкина қутурган пасткашсан. Жин урсин сени”, деб ёзган Макгрегор инстаграмда.

Маълумотларга кўра, Мэйуэзер ушбу жанг учун 88 млн доллар ишлаб топиши мумкин. Бу ҳақда talkSPORT портали журналисти Майкл Бенсон твиттерда маълум қилган.

Журналистнинг айтишича, 41 ёшли боксчига кафолатланган гонорар 62 млн долларни ташкил қилади, у қолган суммани пуллик трансляцияларни сотиш орқали олмоқчи.

Мэйуэзернинг бўлғуси рақиби ММАда 4 жанг ўтказиб, барчасида ғолиб бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Макгрегор Мэйуэзер ва унинг ММА’даги рақибини мазах қилди