
Жорий йилнинг 23 ноябрь - 1 декабрь кунлари пойтахтимиз яна бир нуфузли мусобақа "CAFA Womenʼs Championship 2018"га мезбонлик қилади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарига кўра, мазкур мусобақада Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Эрон ва Ўзбекистон аёллар терма жамоалари иштирок этишади. Барча учрашувлар “Миллий“ стадионда ўтказилади.
Баҳром Норсафаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарликни18 ноябрдан бошлаб “Чиғатой“ спорт базасида бошлайди.
Мусобақа регламентига кўра, терма жамоалар ўзаро бир-бирлари билан битта давра кўринишида ўйин ўтказишади. Энг кўп очко тўплаган жамоа ғолибликка эришади.
Олдинроқ Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан юртимизда 15 ва 16 ёшли футболчилар ўртасида иккита мусобақа ўтказилган ва улар Осиё футбол Конфедерацияси томонидан юқори савияда уюштирилгани эътироф этилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар