Раҳим Стерлинг: «Шахтёр» ҳамда ҳакамдан узр сўрайман

  • 9-11-2018, 10:12
  • 356
  • Спорт
  • Раҳим Стерлинг: «Шахтёр» ҳамда ҳакамдан узр сўрайман
    “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг “Шахтёр”га (6:0) қарши кечган Чемпионлар лигаси баҳсидан сўнг донецклик клубдан узр сўради.

    “Тўпга қараб югураётувдим. Уёғига нима бўлганини тушунмадим — чимга қуладим. Тўқнашув бўлди деб ўйламайман, ўз айбим туфайли йиқилдим.

    Чим устида қоқилиб, сирпаниб йиқилдим. Шу сабабли, “Шахтёр” ҳамда ҳакамдан узр сўрайман”, — дея Стерлингнинг сўзларини келтиради Goal портали.

    Стерлинг “Шахтёр” дарвозасига урилган голлардан бирига муаллифлик қилди.

    Манба: www.uff.uz

    » » Раҳим Стерлинг: «Шахтёр» ҳамда ҳакамдан узр сўрайман