10:56 / 10.11.2018
4 169

Мбаппе: «Роналду ва Месси «Олтин тўп»ни қўлга киритолмайди»

Мбаппе: «Роналду ва Месси «Олтин тўп»ни қўлга киритолмайди»
«Пари Сен-Жермен» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Олтин тўп»ни ким қўлга киритиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Унинг фикрига кўра, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Барселона» тўпурари Лионель Месси бу ишни амалга оширолмайди.

«Улар «Олтин тўп» соҳиби бўлолмайди. Чунки, ҳар иккаласи ҳам жаҳон чемпионатида муваффақиятсиз иштирок этди. Бу эса йилнинг энг асосий турнири.

Тўғри, Месси Европада энг яхши тўпурар бўлди, Роналду эса Чемпионлар Лигасида. Уларнинг ўйини пасаймади ва даври ҳали ўтмади. Қачонки, улардан ҳам зўр ўйнайдиган футболчи чиқса, бу ҳақда гапиришимиз мумкин бўлади», - деб Мбаппе сўзларини келтирмоқда Independent.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе: «Роналду ва Месси «Олтин тўп»ни қўлга киритолмайди»