12:36 / 10.11.2018
4 137

Бахтиёр Ашурматов: "Футболда ақлга сиғмас нарсалар бўлмоқда"

Бахтиёр Ашурматов: "Футболда ақлга сиғмас нарсалар бўлмоқда"
«АГМК» клуби бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов Суперлига 30-тури доирасида «Қўқон-1912»га қарши кечган ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (1:3) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин учун мухлислар ва раҳбарият олдида уятдаман. Бунақаси энди учрамоқда: Кубокни ютган жамоа жон сақлаш учун курашмоқда. Футболда ақлга сиғмас нарсалар бўлмоқда.

Керак бўладиган бўлса, истеъфо беришга тайёрман. Жамоамни танимаяпман, гап ютқазишда ҳам эмас. Мағлубиятга учрашни тўғри тушуниш мумкин, аммо бугунгидек ҳаракат қилиш... Шунчаки шокдаман, бугун бундай ўйин кўрсатишга ҳаққимиз йўқ эди.

«Қўқон-1912» бугунги ўйинда ҳақли ғалабага эришди, гарчи биринчи бўлимни ютган бўлсакда қўқонликлар яхшироқ кўринишди. Хуллас бугунги мағлубиятда мураббийлар штаби айбдор ва биз раҳбариятнинг ҳар қандай қарорига розимиз.

- Олдинда ОЧЛ мусобақаси кутиб турибди. Қишда жамоада ўзгаришлар бўладими?

- Ҳозир айтганимдек, қишгача менинг қолишим ҳам сўроқ остида турибди. Бугунги ўйин, шунчаки шармандалик. Шунча мухлис ва қўллаб-қувватлашлар остида бундай футбол ўйнашга ҳаққимиз йўқ эди.

Ҳозир вазиятимизни ўнглашимиз керак, ОЧЛ ҳақида ўйлашга эса ҳаққимиз ҳам йўқ. Келажакда нима бўлишини очиғи билмайман.

Бу мураббийлик фаолиятимдаги энг оғир кунлардан бири бўлди. Гапнинг очиғи, бугунги ўйиндан сўнг мураббийлик соҳасини танлаганимга пушаймон бўлдим. Балки ўзимда куч топиб, яна ўсишга эришарман, аммо бугун жуда оғир кун бўлди.

Бугунги ўйин учун мухлисларимиз ва раҳбариятимиздан узр сўрайман.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бахтиёр Ашурматов: "Футболда ақлга сиғмас нарсалар бўлмоқда"