Месси жамоаси сафга қайтди

  • 10-11-2018, 20:06
  • 273
  • Спорт
  • Месси жамоаси сафга қайтди
    «Барселона» клуби Примера 12-туридан ўрин олган «Бетис»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

    Рўйхатга жароҳатидан тикланиб олган Лионель Месси ҳам киритилди. Эслатиб ўтамиз, у 20 октябрь куни Испания чемпионати доирасидаги «Севилья»га қарши ўйинда қўлини синдириб олганди.

    «Барселона» қайдномаси қуйидаги кўринишни олган:
    Тер Стеген, Семеду, Пике, Ракитич, Бускетс, Денис Суарес, Артур, Луис Суарес, Месси, Силлессен, Малком, Ленгле, Альба, Эл-Хаддади Мунир, Серхи Роберто, Видаль, Умтити, Аленья.

    Қайдномага жароҳатланган Филиппе Коутиньо киритилмади.

    » » Месси жамоаси сафга қайтди