
Профессионал бокснинг супер ярим енгил вазн (- 58,96 кг) тоифасида рингга чиқаётган Элнур Абдураимов 10 ноябрь куни ўзининг учинчи жангида бразилиялик жиддий рақибга қарши рингга кўтарилади.
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида жойлашган РМК яккакурашлар академияси спорт саройида бўлиб ўтадиган жангда Элнурга бразилиялик тажрибали рақиб Аелио Мескита рақиблик қилади. Жанг 10 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун: Аелио Мескита шу кунга қадар профессионал боксда 19 та жанг ўтказиб, уларнинг 17 тасида ғалаба (15 та нокаут) қозонган. Иккита жангда имкониятни бой бериб қўйган.
Элнур Абдураимов эса профессионал боксда иккита жанг ўтказиб, уларнинг иккаласида ҳам ғалаба қозонган. Иккала жанг ҳам муддатидан аввал Элнур фойдасига ҳал бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар