Муай тай устаси Мансур Толипов 3-раундда рақибини нокаут қилди (фото)

  • 11-11-2018, 01:39
  • 414
  • Спорт
  • Муай тай устаси Мансур Толипов 3-раундда рақибини нокаут қилди (фото)
    Аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси Мансур Толипов ўзининг навбатдаги жангини муай тай бўйича Таиланднинг Паттайя шаҳрида ўтказди.

    Ҳар олти ойда бир марта ташкил этиладиган мазкур турнирда ўзбекистонлик жангчи рейтинг учун рингга чиқди. Ушбу турнирда унга мезбонлар вакили Кола Банчамек рақиблик қилди.

    Уч раунд этиб белгиланган ва 77 кг вазн тоифасида ўтказилган тўқнашувда Толипов ўз устунлигини намойиш этиб, 3-раундда рақибини муддатидан олдин мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

    Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз навбатдаги жангини Франциянинг Париж шаҳрида ўтказиши керак эди, бироқ маълум сабабларга кўра, жанг қолдирилган эди.





    » » Муай тай устаси Мансур Толипов 3-раундда рақибини нокаут қилди (фото)