22:41 / 11.11.2018
3 467

«Барселона» голларга бой бўлган баҳсда «Бетис»га мағлуб бўлди

«Барселона» голларга бой бўлган баҳсда «Бетис»га мағлуб бўлди
Испания чемпионатининг 12-туридан ўрин олган «Барселона» – «Бетис» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Камп Ноу»да бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар сенсацион ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Эктор Фирпо мезбонлар жарима майдонига ёриб кирди ва дарвозани аниқ нишонга олди. 34-дақиқада Хоакин Санчес жамоасининг қарши ҳужумини муваффақиятли якунлади.

68-дақиқада Лионель Месси пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни қисқартирди. Бироқ орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Жовани Ло Чельсо жамоасининг учинчи голини урди.

79-дақиқада Артурро Видаль жарима майдонига узатилган тўпни бўш қолган дарвозага аниқ йўналтирди. Бу орада каталонлар бир киши кам бўлиб қолишди: Иван Ракитич иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди.

Бундан унумли фойдаланган меҳмонлар тўртинчи голни уришди. Фирпонинг узатмасини Серхио Каналес дарвозага тўғирлаб юбориб, голга айлантирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда мезбонлар ҳисобни қисқартиришди: чиройли комбинациясини Месси якунлаб берди. Бироқ қолган дақиқалар ҳисобни тенглаштиришга етмади.

Шу тариқа, «Барселона» мағлубиятга учраган бўлсада пешқадамликни сақлаб турибди. Кўк-анорранглилар ҳисобида 24 очко бор. «Бетис» эса 16 очко билан 12 ўринда бормоқда.

Ла Лига, 12-тур

Барселона – Бетис 3:4 (0:2, 3:2)
Голлар:
0:1 – 20 Фирпо, 0:2 – 34 Санчес, 1:2 – 68, пенальти Месси, 1:3 – 71 Ло Чельсо, 2:3 – 79 Видаль, 2:4 – 83 Каналес, 3:4 – 90 Месси.

Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто, Лангле, Ракитич, Бускетс (Аленья, 69), Артур (Видаль, 46), Малком (Мунир, 57), Месси, Суарес.

Бетис – Лопес, Бартра, Сидней, Фирпо, Манди, Санчес (Каналес, 62), Ло Чельсо (Инуи, 87), Вильям Карвалью, Гуардадо, Тельо, Морон (Леон, 76).

Огоҳлантиришлар: Гуардадо (24), Ракитич (44), Бускетс (59), Манди (69), Видаль (73).
Четлатиш: Ракитич (81).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» голларга бой бўлган баҳсда «Бетис»га мағлуб бўлди