21:06 / 12.11.2018
3 073

Россия терма жамоасида бразилиялик футболчилар сони яна биттага кўпайди

Россия терма жамоасида бразилиялик футболчилар сони яна биттага кўпайди
"Краснодар" клуби форварди Арикленес да Силва Феррейра (Ари) Россия терма жамоасидан чақирув олди ва бугун терма жамоа қароргоҳига етиб келди. Бу ҳақда Россия терма жамоаси расмий твиттери хабар бермоқда.

Эътиборлиси, Ари ҳамюртлари Маринато Гильерме ва Марио Фернандеслардан сўнг Россия терма жамоасида ўйнаган учинчи бразилиялик футболчи бўлиши мумкин.

Маълумот учун, 32 ёшли Ари Россияда 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ушбу вақт мобайнида “Краснодар”дан ташқари шунингдек Москванинг “Спартак” ҳамда “Локомотив” клубларида ҳам тўп сурган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россия терма жамоасида бразилиялик футболчилар сони яна биттага кўпайди