19:46 / 13.11.2018
3 392

«Реал» Сантьяго Соларини доимий бош мураббий этиб тайинлади

«Реал» Сантьяго Соларини доимий бош мураббий этиб тайинлади
«Реал» раҳбарияти охирги икки ҳафтадан буён вақтинча бош мураббий сифатида фаолият юритиб келган Сантьяго Соларини доимий лавозимда қолдириш қарорига келган. Бу ҳақда Reuters ва Agence France-Presse ахборот агентликлари хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, мадридликлар раҳбарияти Испания қироллик футбол федерациясига ушбу тайинлов ҳақида билдирги жўнатган.

«Ҳаммаси жойида. «Реал» шартномани тақдим этди, ҳеч қандай муаммо йўқ», - дея тасдиқлаган AFP`нинг федерациядаги манбаси.

Келишувнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаяпти. Катта эҳтимол билан битим мавсум якунига қадар муддатга имзоланган.

Маълумот учун, «Реал» Солари қўл остидаги тўртта ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, умумий 15:2 тўплар нисбатини қайд этди. У 1929 йилдан кейин клуб бошқарувига келган барча мураббийлардан яхшироқ стартни қайд эта олди.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик мураббий 29 октябрдан буён «Реал» асосий жамоасини шуғуллантириб келмоқда. У бунга қадар клубнинг ёшлар жамоаси «Кастилья»га устозлик қилаётганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Сантьяго Соларини доимий бош мураббий этиб тайинлади