date
views 2 535

UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ўз китоби тақдимотини ўтказади

UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ўз китоби тақдимотини ўтказади
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ўзининг автобиографик китоби нашрдан чиқишини маълум қилди, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.

"KhabibTime" номли автобиографиям тайёр ва чоп этиш учун топширилди. Бу ҳақида сизларга эълон қилаётганимдан мамнунман.

Ушбу китоб устида икки йил давомида ишладик. Заур Курбанов билан бирга китоб ёзишни бошлаганимизда икки йилдан сўнг UFC чемпионига айланишимга ишончим комил эмасди. Ўшанда менга "Китоб ёзиш учун ҳали эрта эмасми, бунинг учун чемпион бўлиш лозим" деган гапни айтишганди. Умуман олганда танқидлар етарли бўлганди. Бу таваккал эди. Энди эса бу китоб дунё юзини кўришга ҳақли.

Китоб тақдимотини ҳаяжон билан кутмоқдаман. Тақдимот 26 ноябрь куни Москвадаги "Synergy Global Forum" бизнес-форумида ўтказилади", - деб хабар қолдирган спортчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ўз китоби тақдимотини ўтказади