Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Япония билан дуранг ўйнади

  • 15 ноябрь 2018, 09:48
  • 1 537
  • Спорт
  • Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Япония билан дуранг ўйнади
    Фото: ЎФА матбуот хизмати
    Бирлашган Араб Амирликларида Dubai Cup мусобақаси доирасида 14 ноябрь, чоршанба куни футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши майдонга тушди.

    Японияга қарши баҳсда 2:2 ҳисобида дуранг натижаси қайд этилди. Ўзбекистон сафида Азиз Омонов 14-дақиқада гол киритган бўлса, яна бир гол 29-дақиқада Остон Ўрунов номига ёзилди.

    Равшан Ҳайдаров бошчилгидаги терма жамоа энди 17 ноябрь санасида БАА термасига, 20 ноябрь куни эса Кувайт олимпиячиларига қарши баҳс олиб боради.

    Dubai Cup
    14 ноябрь, чоршанба

    БАА—Кувайт 2:1
    Ўзбекистон—Япония 2:2

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Япония билан дуранг ўйнади