18:05 / 15.11.2018
2 657

Ўзбекистонлик футболчини Қирғизистонда 1000 доллар берамиз деб қандай алдашди?

Ўзбекистонлик футболчини Қирғизистонда 1000 доллар берамиз деб қандай алдашди?
Ўзбекистонлик ҳужумчи Алишер Азизов қисқа муддат Қирғизистоннинг "Олға" клубида фаолият олиб борди.
Футболчи "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди. Қуйида ушбу интервьюнинг асосий жойини тақдим этамиз.

"Биласиз "Дордой" жамоасида ўйнадим. Ушбу жамоа мураббийи мени "Олға"га чақирди. Ўша мураббийнинг гапига ишониб "Олға" билан шартнома туздим. Аммо ўзаро келишувга кўра мен уларнинг оғзаки гапларига ишонгандим ва шунга асосан шартномага қўл қўйгандим. Мен шартномада арзимаган 50 доллар ойлик маошга қўл қўйгандим. Бир сўз билан айтганда, клуб менга нисбатан профессионал иш тутмади. У ерда менга бегона бўлган одамлар бўлганида албатта қуруқ гаплари учун шартнома тузмасдим. Бош мураббий ва клуб раҳбариятида ишлаган одам билан "Дордой"да бирга ишлаганмиз.

Ҳеч кимга шикоят қила олмайман. Чунки шартномада ёзилган пулни олдим. 50-60 доллар атрофида. Бир марта 200 олдим бўлди. Ҳисоблаб чиқсам уч ойга 200 доллар олибман (кулади). Бошқа пул олмадим.

Улар билан оғзаки равишда 1000 АҚШ долларига келишгандик", - дейди Алишер Азизов "Футбол Экспресс" газетасига.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик футболчини Қирғизистонда 1000 доллар берамиз деб қандай алдашди?