Америкалик боксчи Флойд Мэйуэзер япониялик кикбоксчи Тенсин Насукава билан жанги бўлиб ўтишини айтди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.
“Бу кўргазмали жангга ўхшаш бўлади, оёқ билан ҳеч қандай зарбалар бўлмайди. Мен унинг атрофида 9 дақиқа югуриб юраман. Ва бу албатта, тарихдаги энг қимматбаҳо кўргазмали жанг бўлади”, деб айтган спортчи.
5 ноябрда Rizin япон ташкилоти бош директори Нобуки Сакакибара Мэйуэзер 31 декабрда 20 ёшли Насукавага қарши ММА қоидалари бўйича рингга чиқишини маълум қилган. Бироқ кейинроқ боксчининг ўзи япон билан жанг қилишга розилик бермаганини айтган. Унинг айтишича, гап фақатгина тор доирадаги кўргазмали чиқиш ҳақида борган. Шундан кейин Rizin мухлислардан жанг атрофидаги мавҳумлик учун узр сўраган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади
Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда
Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим”
Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди
Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди?
Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео)
Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди”
Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда