date
views 3 159

Черчесов Россия терма жамоасининг антирекордчисига айланди

Черчесов Россия терма жамоасининг антирекордчисига айланди
Россия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Германияга 0:3 ҳисобида ютқазди.

Бу Станислав Черчесов учун бош мураббий лавозимидаги 11-мағлубият бўлди. Натижада, бу кўрсаткич бўйича у терма жамоа мураббийлари орасида 1-ўринга чиқиб олди.

Черчесов мағлубиятлар сони бўйича Гуус Ҳиддинк (39 ўйинда 10та мағлубият) ва Олег Романцевни (60 ўйинда 10та мағлубият) ортда қолдирди. Унинг ҳисобида 30та ўйин бор.

Россия терма жамоаси навбатдаги ўйинни 20 ноябрь куни, Миллатлар Лигаси доирасида Швецияга қарши ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Черчесов Россия терма жамоасининг антирекордчисига айланди