Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва яқиндаги “Шанхай СИПГ” билан Хитой чемпионлигини қўлга киритган Одил Аҳмедов “Спорт” телеканалида “Гол” кўрсатувининг меҳмони бўлди. Бу ҳақда Sports.uz сайти хабар бермоқда.
Дастур давомида Одил Аҳмедов бошловчиларнинг: - “Шанхай СИПГ”да муҳит қандай?, - деган саволига қуйидагича жавоб берди: “Жамоада ҳаммаси ўзини ишини биладиган профессионал футболчилар.
Футболда “коллектив” деган нарса жуда ҳам муҳим. Мен ўзимизни чемпионатни ҳам кузатиб бораман. “Пахтакор”ни ўйинини ўхшамаётганини кўриб, ўша жамоада укам тўп тепса ҳам ҳеч қачон ички муҳитни сўрамаганман. Лекин биламан қанақадир “коллектив”и яхши эмаслиги шундоқ кўриниб туради.
Шунинг учун майдондан ташқари “коллектив”лик жуда ҳам муҳим. Бу нарса бўлса одам қанақадир натижага эришиши мумкин. Шуни биз амалда қўллай олдик. Ҳар ой “Шанхай СИПГ” футболчилари бир жойга бориб ўтириб, гаплашиб, ҳамма бир-бирини қўллаб-қувватлаши жуда керакли нарса. Бу борада Халк жуда фаол. Доим йигитларни йиғиб, жамоани бирлаштириб, чемпионлик руҳини уйғота олди”, - деди Одил Аҳмедов. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Одил Аҳмедов коронавирус туфайли "Шанхай СИПГ"ни тарк этиши мумкин

Одил Аҳмедов ва "Шанхай СИПГ" бронза медалини қўлга киритди

"Шанхай СИПГ"да ғалаба, Одил Аҳмедовда гол

Одил Аҳмедов терма жамоанинг ҳимоявий тактикада ўйнашга қийналаётганини айтди

Хитой Суперлигаси. Одил Аҳмедов голи билан «СИПГ» ғалабасига ҳисса қўшди

Одил Аҳмедов “Шанхай СИПГ” сафида гол урди