
Хабиб Нурмегомедовнинг отаси ва мураббийи Абдулманап Нурмагомедов UFCнинг собиқ чемпиони Жорж Сен-Пьерга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
"Бу айнан мен орзу қилган жанг. Сен-Пьер камарини тўққиз маротаба ҳимоя қилган ва икки вазнда чемпион бўлган. Биз у билан жанг учун вазнни 74 кг га кўтаришга ҳам розимиз. Агар Сен-Пьерга қулай бўлса 75 кг вазнга ҳам розимиз.
Агар имкони бўлса 77 кг вазн тоифасига ҳам кўтарилиб, жанг қилишимиз мумкин. Гарчи, бу бизнинг вазн тоифамиз бўлмасада", - деди Нурмагомедов.
Аввалроқ, Хабибнинг Сен-Пьерга қарши жанг қилиши ҳақида хабар қилинганди. Бироқ бу расман тасдиқланмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар