13:43 / 20.11.2018
3 347

Осиёда "Йилнинг энг яхши футболчиси" бўлишга номзодлар эълон қилинди

Осиёда "Йилнинг энг яхши футболчиси" бўлишга номзодлар эълон қилинди
Осиё Футбол Конфедерацияси қитъа футболининг 2018 йилдаги энг яхши вакиллари бўлишга номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Лауреатларни тақдирлаш маросими 28 ноябрь куни Уммон пойтахти Масқат шаҳрида бўлиб ўтади. Унда 7та йўналиш бўйича энг яхши деб топилган номзодлар мукофотланади. Ушбу йўналишларнинг барчасида камида бир нафардан Япония вакили бор; номзод сифатида кўрсатилган японияликлар жами 11 нафарни ташкил этади.

Йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар учлигига ўзбекистонлик Равшан Ҳайдаров ҳам киритилган. Ушбу мутахассис йил бошида Ўзбекистон U23 терма жамоаси билан Осиё чемпионатида ғолиб чиққан эди.

Ушбу соврин учун рақобатда Ҳайдаровга Ироқнинг «Эйр Форс» клуби бош мураббийи Босим Ҳамдан ва Япониянинг «Кашима Антлерс» жамоаси устози Го Оива рақиблик қилади. «Эйр Форс» 2018 йилги ОФК кубогида ғолиб чиққан, «Кашима Антлерс» эса Осиё Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача ўзбекистонлик икки мутахассис қитъада йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган – Маҳмуд Раҳимов (Ўзбекистон терма жамоаси, 1999 йил) ва Рауф Инилеев (Ўзбекистон терма жамоаси, 2007 йил).

«Йилнинг энг яхши футболчиси» номинантлари (эркаклар):
Кенто Мисао («Кашима Антлерс», Япония)
Юма Сузуки («Кашима Антлерс», Япония)
Абдулкарим Ҳассан («Ал-Садд», Қатар)

«Йилнинг энг яхши футболчиси» номинантлари (аёллар):
Саманта Керр (Австралия)
Ван Шуан (Хитой)
Саки Кумагай (Япония)

«Йилнинг энг яхши футзалчиси» номинантлари:
Рафаэль Хенми (Япония)
Али Асқар Ҳасанзода (Эрон)
Маҳди Жавод (Эрон)

«Йилнинг энг яхши ёш футболчиси» номинантлари (э):
Юнь Нишикава (Япония)
Чон Се Жин (Жанубий Корея)
Туркий Ал Аммар (Саудия Арабистони)

«Йилнинг энг яхши ёш футболчиси» номинантлари (а):
Фука Нагано (Япония)
Моэка Минами (Япония)
Саори Такарада (Япония)

«Йилнинг энг яхши мураббийи» номинантлари (э):
Босим Ҳамдан (Ироқ)
Го Оива (Япония)
Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистан)

«Йилнинг энг яхши мураббийи» номинантлари (а):
Асако Такакура (Япония)
Мийо Окамото (Япония)
Нуэнгрутаи Сратонгвиан (Таиланд)

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиёда "Йилнинг энг яхши футболчиси" бўлишга номзодлар эълон қилинди