17:00 / 20.11.2018
3 414

Жанубий Корея термаси Ўзбекистонга жавобсиз 4 та гол урди

Жанубий Корея термаси Ўзбекистонга жавобсиз 4 та гол урди
Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини Жанубий Кореяга қарши ўтказиб, йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Унда қайд этилган ҳисоб ўйин сценарийсини ҳам тўла акс эттириш билан бирга жамоалар савияси ва тажрибаси ўртасидаги фарқни ҳам яққол кўрсатиб берди.

Ўйиннинг 9-дақиқасида ҳисоб очилди. Ли Йонг ўнг қанотдан узатиб берган тўпни Нам Таеҳи тўхтатмасдан чап оёқ зарбаси билан Нестеров дарвозасига жойлаб қўйди.

24-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Ўзбекитсон дарвозаси олдида тартибсизлик юзага келди. Игнатий дастлаб Ли Йонгнинг зарбасини қайтарди, аммо яқин масофадан рикошет натижасида қўлига етиб келган тўпни ушлаб қола олмади. Такрорий зарбада эса корейслар ҳужумчиси Ҳванг Уижо мўлжалдан адашмади – 0:2.

Танаффусдан сўнг ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ўйинида кўтарилиш кўзга ташлангани йўқ. Корейсларнинг захирадан ўйинга қўшилган икки футболчиси – Мун Сеонмин (69-дақиқа) ва Сук Ҳюнжун (81) ўз номини таблога ёздириб қўйгач, ҳисоб йирик кўринишга келди – 4:0.

Жуда ғариб ва қўрқоқ ўйин. Жанубий Кореядан жуда кўп ютқазганмиз. Аммо бу каби курашсиз ва ҳеч нарса қила олмасдан ўйнаган баҳсни эслаш қийин. Корея анча хотиржам ва бемалол ўйнаётгани кишини ранжитмоқда.

Бундай ожиз ва кучсиз, нима қилишни билмай қоладиган терма жамоамизни кўрмагандик. Купер, қани ўйин? Купер, шуми супер ўйин? Нималар бўляпти? Купер қўл остида шармандаларча мағлуб бўлдик! Таблодаги ҳисоб ўз йўлига, ўйин ва ҳимоядаги ҳаракатлар нолга тенг! Аламли мағлубият!

Ушбу ўйин ва ушбу ҳисоб, шубҳасиз, Эктор Купер бошчилигидаги аргентиналик мураббийлар штаби учун Осиё кубоги олдидан унутилмас дарс, терма жамоанинг ёш аъзолари учун эса беқиёс тажриба бўлди.

Ўртоқлик ўйини

Жанубий Корея – Ўзбекистон 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар:
1:0 - 9 Тай Ҳви, 2:0 - 24 И Чо, 3:0 - 70 Сон Мин, 4:0 - 82 Ҳён Чун.

Жанубий Корея: Чо Хен У, Ким Ён Гвон (Гвон Кюн Вон, 63), Чон Син Ҳён, Ли Ёнг, Пак Чу Ҳо, Ҳван Ин Бём, Чу Се Чон, Нам Тай Ҳви (Мун Сон Мин, 51), Ли Чон Ёнг, На Санг Ҳо, Ҳван И Чо.
Заҳира: Ким Син Ку, Ким Жин Ҳён, Ким Мин Чэ, Пак Жи Су, Ли Юн Вон, Хон Чҳол, Ким Чонг Мин, Ким Син Тэ, Ли Чин Ён, Сок Ҳён Чун.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Одилжон Ҳамробеков, Отабек Шукуров, Достон Ҳамдамов (Ҳусниддин Ғофуров, 75), Жавоҳир Сидиқов (Икром Алибоев, 64), Азиз Турғунбоев (Марат Бикмаев, 46), Элдор Шомуродов.
Заҳира: Элдорбек Суюнов, Ўткир Юсупов, Владимир Козак, Достон Турсунов, Егор Кримец.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жанубий Корея термаси Ўзбекистонга жавобсиз 4 та гол урди